“Ёшлар - келажагимиз” давлат дастури доирасидаги семинар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар - келажагимиз” давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466-сонли фармони ижросини таьминлаш, тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган ёшларни бизнес сабоқларига ўқитиш ва уларда тадбиркорлик кўникмаларини кенгайтириш мақсадида, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида Тошкент шаҳридаги Олий таълим муассасаларининг талабалари учун сайёр семинарларни ўтказиш режалаштирилган.

Жумладан, олий таълим муассасаларидаги талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни тадбиркорлик соҳасидаги билимларини ошириш,  тадбиркорликка ўргатиб бориш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши (ҚҚ-6-сонли) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ( ҚҚ-16-сонли) 2018 йил 22 февралдаги қўшма қарори имзоланган. Юқоридаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти  раҳбарияти, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Республика маркази ҳамда Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш Республика маркази ҳамкорликда 2018 йил 25 сентябрь куни талаба-ёшлар учун фойдали семинар ташкил этилди. Семинарни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ёшлар етакчиси Акмал Бердимуродов ва Тошкент шаҳар Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази бошлиғи Саидқулов Жаҳонгир очиб берди ва “Шу каби самарали ўқув-семинарлар республикамиз бўйлаб давом этаётгани, ёшларимизнинг бугунги семинардан олган билим ва кўникмаларини, бошқа тенгдошларига тушунтириши, тарғибот қилган ҳолда, юқори натижаларга эришишимиз мумкин” - дея тўхталиб ўтишди. Шундан сўнг,  Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш Республика маркази ходимлари Абдужабборов Акмал Алишерович ва Абдурашидова Феруза Рахимовна томонидан “Ёшлар - келажагимиз” давлат дастури тўғрисида тайёрланган тақдимот намойиш этилди ва жамғарма тўғрисидаги батафсил  маълумотлар институт ёшлар иттифоқи фаолларига, фаол талаба-ёшларга атрофлича  бериб ўтилди. Талаба-ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Кейинги ўқув-семинарлар Тошкент шаҳрида жойлашган бошқа олий таьлим муассасаларида давом эттирилади.

Бизда эса, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Республика маркази фойдали ўқув-курслари яна давом этади. Марҳамат, сиз ҳам ташриф буюринг ва сертификат эгаси бўлинг.

Институт ёшлар етакчиси Акмал Бердимуродов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов